Institut strukturasi Kafedralar Iqtisodiyot (sohalar bo'yicha) kafedrasi


IQTISODIYOT (SOHALAR BO'YICHA) KAFEDRASI

 

Iqtisodiyot (sohalar bo'yicha) kafedrasi mudiri,

prof. Ulashev Istam Odilovich

"IQTISODIYOT (SOHALAR BO'YICHA)" KAFEDRASINING FAOLIYATI HAQIDA

Кафедра 1987 йилнинг апрель ойида собик Тошкент политехника институтининг Навоий филиали таркибида "Иктисодиёт" кафедраси номи билан ташкил топган булиб, унга илк бор иктисод фанлари номзоди С.А.Абдуллаев мудирлик килган. Дастлабки йилларда кафедра таркибида саккиз нафар укитувчи фаолият курсатган, улардан 2 нафари фан номзоди доцент, 2 нафари катта укитувчи ва 4 нафари ассистент лавозимларида ишлашган.
Уша йиллари кафедра фаолияти асосан куйидаги тармоклар иктисодиёти таълимига йуналтирилган эди, жумладан: курилиш, машинасозлик, энергетика, кимё саноати, кишлок хужалиги механизацияси, кимё саноати машиналари асбоби ва ускуналари.
Кафедра 1991-1993 укув йилларида Бухоро озик-овкат ва енгил саноат технологияси институтининг Навоий филиали таркибида уз фаолиятини давом эттириб, унинг асосида 1991-1992 укув йилидан бошлаб "Иктисодиёт ва ишлаб чикаришни бошкариш" (кейинчалик "Машинасозлик иктисодиёти ва бошкаруви" деб кайта номланди, шифри - 0602) ихтисослиги буйича талабалар укитила бошланди. Бундан максад минтакамиз халк хужалигининг турли тармоклари, жумладан машинасозлик саноати учун етук малакали иктисодчи-мухандис кадрлар тайёрлашдан иборат эди. Шунга мувофик, кафедра "Иктисодиёт ва ишлаб чикаришни бошкариш" номи билан атала бошлади.
1994-1995 укув йилида Навои филиали Тошкент давлат техника университети таркибига утганлиги туфайли булган узгаришлардан кейин кафедра "Машинасозлик иктисодиёти ва бошкаруви" номи билан уз фаолиятини давом эттирди. Республикамиз Призиденти И.А.Каримовнинг 1995 йил ёзидаги Фармонига биноан Навоий давлат кончилик институти ташкил этилганидан сунг эса кафедра профессор-укитувчилари институтда тайёрланадиган барча мутахассислик талабаларига "Иктисодиёт назарияси", "Соха иктисодиёти" ва "Ишлаб чикаришни ташкил этиш ва бошкариш" фанларидан, "Машинасозлик иктисодиёти ва бошкаруви" ихтисослиги талабаларига эса барча мутахассислик фанларидан сабок бериб келишди, Институтда шу йилнинг декабр ойида кабул килинган Низоми асосида кафедра "Иктисодиёт ва бошкариш" номи билан юритилиб, уни Олий ва урта махсус таълим вазирлиги йулланмаси билан келган юкори малакали мутахассис - иктисод фанлари доктори, профессор Улашев И.О. бошкара бошлади. Бундан ташкари, кафедра оталигида 1995-1996 укув йилидан бошлаб институт таркибида Бизнес-мактаби ташкил этилган.
Кафедрада фаолияти кенгайиб, профессор-укитувчилар сони 15 нафарга етди, улардан: фан доктори, профессор - 1 нафар, фан номзодлари - 2 нафар, катта укитувчилар - 8 нафар, ассистентлар - 4 нафарни ташкил этди.
1995-1999 йиллар мобайнида кафедра рахнамолигида 287 нафар талаба-ёшлар "Машинасозлик иктисодиёти ва бошкаруви" ихтисослигини кундузги ва сиртки булимларда укиган холда мувоффакиятли тугаллашди ва "Мухандис-иктисодчи" малакасини эгаллаб, айни пайтда халк хужалигининг турли соха ва тармокларида самарали мехнат килишмокда.
1996-1997 укув йилидан бошлаб, кафедра асосида В 341100 "Менежмент (тармоклар буйича)" йуналиши буйича бакалаврлик укиши ташкил килинди. Жорий укув йилида уни 26 нафар талаба-ёшлар битиришади. 1997 йили "Умид" жамгармасининг давлат грантини олган ушбу йуналиш талабаси Ш.Абдурахмонов айни пайтда АКШнинг Ротчестер технология институтида таълим олмокда. Йуналиш талабалари жамоси кафедра катта укитувчиси Эшниязова Ш.М. рахбарлигида 1999 йили "Молия ва кредит" фанидан утказилган Республика олимпиадасида фахрли учинчи уринни (Уроков М., Лысенко С., Гордеева В.), шу йил "Молия ва кредит" (Уроков М., Зикиров Ж., Лысенко С.), "Бухгалтерия хисоби" (Гордеева В., Хамроев Б., Миртазаева Г.) фанларидан фахрли иккинчи уринларни эгаллашди. Кафедра кошида иктидорли талабаларнинг "Иктисодчи" тугараги ишлаб турибди.
Кафедра профессор-укитувчиларининг малакасини ошириш ва салохиятини кенгайтириш борасида ишлар олиб борилмокда. Улар 1998-1999 йиллари халкоро TACIS дастури асосида махсус укув курсларида ва ТДИУ кошидаги Иктисодиёт ва бизнес сохаси буйича малака ошириш институтида уз малакаларини оширишган. Профессор Улашев И.О. 1999 йили "Устоз" Республика жамгармасининг давлат грантига ва "Устоз" фахрий унвонига сазовор булган.
Кафедра ассистенти Хотамова Г.К. ва Бизнес-мактаб укитувчиси Исломова Р.А. институт кошидаги аспирантуранинг сиртки булимида илмий ишлар бажаришмокда, кафедранинг собик битирувчилари Яхшиликов Г.К., Бибутова Ш. ва Ирдонов Ш. айни пайтда "Навоийазот" ИЧБда фаолият курсатиб, кафедрада уриндошлик асосида дарс бериш билан бир каторда сиртки аспирантурада хам тахсил олишмокда.
Кафедра халкаро ТACIS дастурининг Бозор куникмаларини ривожлантириш маркази, АКШнинг Тинчлик корпуси, УзФА "Кибернетика" ИЧБ, ТошДИУ, ТошДТУ, Тошкент молия институти, СамДУ, БухООСТИ ва бошка бир катор соханинг етакчи ташкилотлари ва укув юртлари билан хамкорлик алокаларини урнатган.

 

O'qituvchilar ro'yxati

1. Эшниязова Шарофат Мухаммадиевна катта укитувчи
2. Мамадалиева Нозима Ашуровна доцент., и.ф.н.
5. Ишбутаева Хафиза Мусимовна катта укит.
6. Исломова Рисолат Абдуллаевна катта укит.
7. Низомова Мухаббат Садировна катта укит.
9. Бакоев Хусан Нуриддинович ассистент
10. Рахимов Шухрат Шукурович ассистент
11. Рузиев Илхомжон Ирисович ассистент
12. Бердиев Суннат Сувонович ассистент
16. Темирова Мухаббат Темировна ассистент
17. Кучкоров Нодиржон Сувонович ассистент

Laborant

 
Хостинг от uCoz