picture

Institut strukturasi >> Kafedralar >> Gumanitar fanlar kafedrasi


GUMANITAR FANLAR KAFEDRASI

 

Gumanitar fanlar kafedrasi mudiri

 

Gumanitar fanlar kafedrasi haqida

«Гуманитар фанлар» кафедраси 1996 йилда Навоий Давлат Кончилик институти Зарафшон умумтехника факультети кошида ташкил этилган.

«Гуманитар фанлар» кафедрасида куйидаги фанлар укитилади:

1.    Узбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш;

2.    Хукукшунослик;

3.    Узбекистон тарихи;

4.    Фалсафа;

5.    Маънавият асослари;

6.    Маданиятшунослик;

7.    Диншунослик;

8.    Мантик;

9.    Ўзбек ва рус тиллари;

10.Хорижий (инглиз ва немис) тиллари;

11.Жисмоний тарбия.

Кафедранинг таълим сохасидаги фаолияти.

«Гуманитар фанлар кафедраси» талабаларни миллий истиклол гояси рухида тарбиялаш борасида куйидаги вазифаларни уз олдига максад килиб куйган:

а) талабалар онгига миллий истиклол гоясини сингдириш ва фалсафий масалалар буйича билимлар бериш;

б) инсониятнинг глобал муаммолари, маънавий хаёт, шахс ва жамият этиёжлари, билим олишнинг инсонпарварлик рухи, замонавий тараккиёт ва унинг йуналишлари тугрисида талабаларга тушунча хосил килдириш;

г) талабаларга ватан тарихи тугрисида, маънавий-миллий ва умуминсоний кадриятлар масалалари юзасидан ўз фикрини баён кила олиши ва илмий асослай билиши, миллий истиуклол мафкурасига асосланган фаол хаётий карашларни шакллантириш;

д) талабаларга жамият сиёсий хаётида кечаётган хар бир жараён ва ходисалар хакида яхлит тасаввурга эга бўлиши ва жамият ривожланиши хакидаги билимларни эгаллаши учун хамда улардан замонавий илмий асосларда хаётда фойдалана билиш кўникмасини сингдириш;

ж) «Таълим тўгрисида»ги Конунни амалга ошириш максадида, талабаларга янги замонавий педтехнологиялар асосида, яъни таълимнинг янги ноанъанавий усулларидан фойдаланиб, дарсларни ташкил этиш;

з) талабаларни ўзлигини англаш, миллий мерос, миллий кадриятлар, ўз юртини кадимий тарихини билиш максадида Кадимий шахарлар Бухоро, Хива, Самарканд, Шахрисабз, Термиз шахарларига сайёхатлар уюштириш;

е) гуманитар фанлар бўйича олий ўкув юртлари ўртасида талабалар олимпиадалари ва конкурсларини ташкил этиш;

л) ижтимоий фанлар бўйича талабалар билимини бахолаш максадида реферат мавзулари ишлаб чикиш.

 

Кафедра фаолият доираси: Кафедра «Гуманитар фанлар» кафедраси бўлганлиги сабабли, кафедра талабаларга хукукий, фалсафий, маданий-маънавий, диний, жисмоний, хамда хорижий тилларни ўргатиш билан бирга, шахар микёсидаги оммавий-сиёсий, шунингдек ахоли ўртасида миллий истиклол мафкурасини таргиб ва ташвик этиш, сайлов кампанияси даврида ахоли ўртасида таргибот ишларини олиб боришни асосий вазифа килиб кўйган.

Юкорида кайд этилган гуманитар фанларни ўкитиш ва йуналишлар бўйича мутахассислар тайёрлаш тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сонли карорига асосан ДТС хамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиклаган бошка хужжатлар талабларининг минимум таркиби даражасига тўгри келади.

«Гуманитар фанлар» кафедраси Ўз.Р.ФА Тарих, фалсафа ва хукук институтлари, бошка етакчи олий ўкув юртлари (Бух.ДУ, Бух.ОО ва ЕСТИ)лари билан илмий хамкорлик ишларини олиб боришни ўз олдига максад килиб кўйган.

Кафедрада 1та доцент, 3 та катта ўкитувчи, 2 та ассистент, 1 та лаборант фаолият кўрсатмокда.

Илмий ишлар:

Кафедранинг илмий иш доираси: Кафедра «Ўзбекистонда демократик жамият куришда миллий истиклол гоясининг ўрни ва ахамияти масалалари» тўгрисида илмий иш олиб бормокда.

 

Кафедрада фаолият кўрсатаётган профессор-ўкитувчилар тўгрисида маълумот

  1.                Мухаммеджонова Лола Полвоновна – 05.08.1961. Бухоро вилояти, Ромитан тумани. Ўзбек. БухДУ. (собик институт) 1985 йилда тарих факультетини битирган. Тарих фанлари номзоди. (1999 й.) «Гуманитар фанлар» кафедраси мудири.

Номзодлик диссертацияси: XX аср бошларида Бухоро амирлигида ижтимоий-сиёсий ахвол. Демократик харакатнинг ривожланиши. (1908-1920 йй.)

Докторлик диссертацияси: Бухоро жадидчилиги: мохият, фаолият, такдир. Илмий рахбар: тарих фанлари доктори, профессор Косимов Ф.Х.

Асосий илмий ишлари: 40 га якин чоп килинган илмий ишлари бўлиб, шундан химоягача чоп этилган илмий ва услубий ишлар сони 10 та, химоядан кейин Чоп этилган илмий-услубий ишлар сони – 27 та, 1 та Давлат потент идораси томонидан берилган потент. Гувохнома №ДИ 00467. Т.10.07.2001.

2.                Мурадов Фарход Джуракулович – 23.03.1974 й. Бухоро вилояти, Конимех тумани. Ўзбек. Навоий Давлат Педагогика институти. Тарих факультетини 1996 йилда тугатган.

Номзодлик диссертацияси: «Анализ и комплексного освоения минеральных ресурсов Кизилкумского региона».

Илмий маколалари: 10 дан ортик илмий маколалар муаллифи. «Гуманитар фанлар» кафедраси катта ўкитувчиси.

3.                Аяпова Даметкен Утеповна – 10.02.1954 й. Бухоро вилояти, Конимех тумани. Козок. Бухоро Давлат Педагогика (собик институт) Университети. Хорижий тиллар факультетининг немис ва инглиз тиллари йўналиши бўйича. 1976 йилда тугатган. «Гуманитар фанлар» кафедраси катта ўкитувчиси.

Илмий маколалари: 10 дан ортик илмий макола ва 1 та ўкув кўлланма.

4.                Бекмуродова Сайёра Абдуллаевна – 28.03.1957 й. Бухоро вилояти, Конимех тумани. Ўзбек. Тошкент Давлат Миллий Университети. Роман-герман тиллари филологияси факультетини 1981 йилда тугатган. 2003-2004 ўкув йилидан бошлаб «Гуманитар фанлар» кафедраси катта ўкитувчи лавозимига иш фаолиятини бошлаган.

Илмий маколалари: 4 та илмий макола ва 1 та услубий кўрсатма.

5.                Абдукаюмов Мухтор Аккулович – 14.01.1960 й. Тошкент вилояти, Куйи-Чирчик тумани. Козок..Сирдарё Давлат Педагогика институти. 1982 йилда рус тили ва адабиёти факультетини тугатган. 2003-2004 ўкув йилидан бошлаб «Гуманитар фанлар» кафедраси ассистенти.

Илмий маколалари: 4 та илмий макола ва 1 та слубий кўрсатма.

6.                Янгазов Тимур Ахмедович. - 29.01.1974 й.

Тожикистон Республикаси. Душанбе шахри. Уйгур. Тожикистон Давлат физкультура институтини 1997 илда тугатган 2000 йилдан бери «Гуманитар фанлар» кафедрасида 0,75 ставкада фаолият юритиб келаяпти.

 

«Гуманитар фанлар» кафедрасида 5 та ўкув хонаси биркитилган. Ўкув хоналари хозирги кун талаби бўйича безатилган. Ўкув хоналари янги ўкув йилига тайёрлаб кўйилган.

Хостинг от uCoz