Institut strukturasi Kafedralar Oliy matematika kafedrasi


OLIY MATEMATIKA KAFEDRASI

 

Oliy matematika kafedrasi mudiri

Fizika-matematika fanlari nomzodi, dosent

Pirimov Akram Pirimovich

 

"OLIY MATEMATIKA" KAFEDRASINING FAOLIYATI HAQIDA

1963 йилда Навоий шахрида Тошкент политехника институтининг укув консультация булими ташкил этилиб, уни математика муаллимаси Л.В.Юдина бошкарди. 1970 йилдан бошлаб "Физика - математика " кафедраси ташкил этилди. Унга мудир этиб физика - математика номзоди С.Л.Раковицский тайинланди. 1970 йилда Тошкент шахридан физика - математика фанлари номзоди Хамро очилов таклиф этилди. 1966-67 йилларда М. Ёдгоров, М. Мухаммедов, Д.А. Борухов ва М. Бозоров кабилар ишга таклиф этилганлар. 1973 йил 1-январдан "Физика - математика" кафедраси иккита - "Физика" ва "Олий математика" кафедраларига булинади.. Янги "Олий математика" кафедрасида ф-м ф.н Хамро Очилов 1973-1988 йил мудирлик вазифасини бажариб келди. Бу даврга келиб кафедрада Х.Очилов, М. Ёдгоров, М. Мухаммедов, Д. А. Борухов, М. Бозоров ва Л. В. Ю диналар ишлар эдилар. 1978 йилда олдин соатбой булиб ишлаб юрган К. А. Ражабов ишга кабул килинади. 1979 йилда М.Мухаммедов номзодлик диссертациясини химоя килди. Кафедрада ёш кадрлар бирин-кетин кириб кела бошлади. Булар К. А. Ражабов(1978), О. Р. Турсунова (1980), Г.Г.Кулахметова (1981), М.Толипов, Н. Расулов, А. Пиримовлар (1982). Булар Тош ДУ нинг битирувчиларидир. 1986 йилда яни бир укитувчи Бахромов ишга кабул килинди. 1987 йилда кафедранинг таркибида сифатий узгаришлар руй берди. Кафедрада ёш олимлар, яьни Москва шахридан Р. Усмонов ва Красноярск шахридан М. Бозоровлар ишга таклиф этилди. Кафедра таркибидаги ва укув юкламаларидаги узгаришлар кафедрани номини узгаришига сабаб булиб "Олий математка ва информатика" деб номланадиган булди ва кафедра ихтиёрига, филиал хисоблаш маркази кушиб берилди. Янги кафедрани яна 2 та фан олий математика ва информатика укитила бошлади.
1994 йилда катта укитувчи Акрам Пиримов номзодлик ишини химоя килди. 1997-98 укув йилидан бошлаб кафедра яна "Олий математика" кафедраси деб номланди ва уни шу йилларда доц. М. Мухаммедов, бошкарди. Бугунги кунда кафедрада, доцент А.Пиримов, А. Хакимов, катта укитувчилар Г.Кулахметова, С.Одилов, О.Худойбердиев, ассистентлар С.Муродова, А. Мирзаев, 0,25 ставкада асс. Л.И.Зайнутдинова ва соатбой укитувчи Н.Жураева, лаборант Г.Шариповалар фаолият курсатмокдалар. Кафедрада туртта илмий йуналиш буйича илмий иш олиб борилмокда ва хозирги пайтда бу илмий йуналишларни ягона бир йуналиши буйича бирлаштириш чора тадбирлари белгиланмокда. Кафедрани 1999 йил май ойидан бошлаб доцент А.Пиримов бошкармокда. Кафедра укитувчилари республика ва хамдустлик мамлакатларида утказилаётган илмий анжуманларда фаол этиб, олинган илмий ишлари натижалари хакида маьрузалар билан катнашмокдалар.

"OLIY MATEMATIKA" KAFEDRASINING YUTUQLARI

Кафедранинг профессор-укитувчилари институт ижтимоий хаетида фаол иштирок этиб келмокда. Шу вактгача кафедра аъзолари томонидан жами 120 тадан ортик илмий макола, тезис ва публицистик маколалар нашр этилган. Бундан ташкари кафедра профессор укитувчилари томонидан 18 тадан ортик услубий кулланма нашр этилиб, улардан укув жараенида кенг фойдаланилмокда. Хар йили "Олий математека" фанидан кафедра укитувчилари рахбарлигида тайерланган талабалар олимпиада ва илмий анжуманларда фаол иштирок этиб фахрли уринларни эгаллаб келмокда. Охирги 6 йилда кафедра укитувчиларидан 3 киши фан номзоди илмий даражаси учун дессертацияларни муваффакиятли химоя килдилар. Кафедрамизда катта укитувчилар О.Ж Худайбердиев ва С.Т Одилов номзодлик хамда доцентлар А.П Примов ва А.Х Хакимовлар докторлик дессертацияси устида фаол ишламокдалар. Кафедрамиз илмий ва услубий ишларни янада жадаллаштириш максадида УзМу, БухДу, Каз ДМУ, РФАСБ, ТомскДу, УзРФА нинг бир неча илмий тадкикот институтлари билан якин алокада иш олиб бормокда. Хар йили кафедрамиз укитувчилари талабалр билан биргаликда буюк математиклар хаети ва ижодига багишланган "Кувноклар ва зукколар" бахс кечаларини утказиб келмокдалар, шу билан бирга "Талабалар уйи" да фан укитувчиларимиз томонидан мамлакатимиз ва жахонда булаетган долзарб муаммолар буйича талабалар билан учрашувлар утказиб келмокдалар.

O'qituvchilar

Хакимов А., ф.-м.ф.н.,доц.

Одилов С.Т., катта ук.

-- no photo ---- Кулахметова Г.Г., катта ук.

Худойбердиев О.Ж., катта ук.

Муродова С.Д.,ассистент

Мирзаев А.А.,ассистент

-- no photo ---- Джураев Н.М., ассистент

-- no photo ---- Исмоилова З.Т., ассистент

Sharipova Gulchiroy Sheraliyevna, laborant

Хостинг от uCoz